Кириш Регистрация
20/03 16:00 Нефтчи 3-1 Локомотив
20/03 17:00 Насаф 0-1 Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна 2-4 Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри 0-1 Наполи
21/03 00:45 Женоа 0-2 Удинезе
21/03 01:00 Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 00:45 Ювентус - Сассуоло
22/03 01:00 Лидс - Брентфорд
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 16:30 Комо - Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл - Сандерленд
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта - Верона
22/03 19:00 Болонья - Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла - Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:00 Рома - Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис

“Мен болалар боғчасига мураббийлик қилиш учун келмаганман” — Алонсо нимадан норози эди?

Баҳо:
+ | -

Ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган машғулотлардан бирида Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа футболчиларидан кескин норози бўлган. Натижада у машғулот чоғида футболчиларга қарата: “Мен болалар боғчасини машқ қилдириш учун келганимни билмасдим!”, дея бақирган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

“Бу оддий огоҳлантириш ёки футболчиларнинг эътиборини тортиш учун айтилган навбатдаги танбеҳ эмас эди. Бу — умидсизлик, чарчоқ ва зерикишдан чиққан қичқириқ бўлган. Хаби Алонсо анчадан бери футболчиларининг машғулотларда талаб этилган даражадаги интизом ва масъулиятни намоён этмаётганидан норози эди. Айниқса, тактик талаблар масаласида. Машғулотларда норозилик ифодалари, суст муносабат, пичирлашлар кўпайиб борди. Охири Хаби бунга чидай олмади ва ичида узоқ вақтдан бери йиғилиб келган фикрни очиқ айтди”, дейилади Marca нашри берган хабарда.

Қайд этилишича, футболчиларга нисбатан айтилган ушбу “болалар боғчаси” ҳақидаги ибора Алонсонинг “Реал”даги фаолиятида якуннинг бошланиши бўлиб қолган.

Маълумот учун, Хаби Алонсо ўтган ёздан буён “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган эди. 12 январь, душанба куни “қироллик клуби” испаниялик мутахассис билан ҳамкорлик тўхтатилганини расман эълон қилди. Унинг ўрнига клуб ёшлар жамоасида ишлаб келаётган Альваро Арбелоа тайинланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:07, 16.01.2026.
Ўқилди: 9733 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик