Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Карло Анчелотти: «Ўтган йилги «Реал» билан ҳозиргисини таққослаш қийин»

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Realmadridplace`га интервью бераркан, кўпгина мавзудаги саволларга жавоб қайтарди.

"Бэйл ҳақида ҳеч нарса дейишни истамайман. Чунки бу Андре Виллаш-Боашни аччиғини чиқаради. Мени эса бошқа мураббийларнинг жаҳлини чиқаришни жиним суймайди. Бэйл ҳақида деярли ҳеч нарса демагандим. Бу ҳақда гапириш менга ёқмайди. Виллаш-Боашнинг қаттиқ жаҳли чиқибди.

Менимча, Криштиану Роналду ва "Реал" ўртасидаги шартномани узайтириш борасидаги муносабатлар аъло даражада. Ўйинчи ҳам, клуб ҳам келишув муддатини чўзишни хоҳлаяпти. Бунинг қачон бўлишини билмайман - бу клуб ва ўйинчининг иши. Лекин шуни аниқ биламанки, Роналду шартномасини узайтиради.

"Челси" билан ўйин? Бу мен учун алоҳида аҳамиятга молик учрашув бўлади. Лондонда икки йил яшаганман ахир. Жуда кучли жамоага қарши ўйин ўтказамиз.

Кака? Яхши ишлаяпти. У куч тўплаши керак. "Реал"да ўзини бахтли ҳис этмоқда. "Эвертон" билан учрашувда яхши ўйнади ва бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишга қодир.

Пепе билан очиқчасига суҳбатлашиб олдим. У "Реал" учун муҳим, чунки Пепе - характер ва тажрибага эга кучли ҳимоячи. Ўйлайманки, у шу мавсум биз билан қолади.

Ҳозирги "Реал"ни ўтган йилгиси билан солиштириш? Бироз қийин. Бирга ишлаётганимизга кўп бўлгани йўқ. Бундай таққосни мавсум якунида қилиш мумкин", деди Анчелотти.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 10:26, 07.08.2013.
Ўқилди: 4794 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.