Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд - Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис - Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Анжи» эгаси клубдаги кескин ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Махачқалъанинг «Анжи» футбол клуби эгаси Сулаймон Керимов жамоа бош мураббийини алмаштириши ва футболчиларини сотишини эълон қилди. Бу ҳақда 7 август куни Россиянинг «Спорт-Экспресс» газетасига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Маълумот учун, Махачқалъанинг «Анжи» клуби сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчи футболчиларидан бири Одил Аҳмедов тўп суради.

«Спорт-Экспресс» маълумотларига кўра, Керимов жамоа бош мураббийи – голландиялик Рене Меленстенни «Крилья Советов» бош мураббийи Гаджи Гаджиевга алмаштиришга, шунингдек, клуб ривожланиши стратегиясини ҳам ўзгартириб, кейинги эътибор юлдузларга эмас, балки маҳаллий футболчиларга қаратишга қарор қилган. «Анжи» хўжайини ўз қарори ҳақида жамоа етакчиларига маълум қилиб улгурган.

Керимов ўзгаришларга сабаб қилиб ўз саломатлиги билан юзага келаётган муаммоларни кўрсатган. «Спорт-Экспресс»нинг ёзишича, клуб хўжайини шу йўл билан «ўз асаби ва саломатлигини» йўқотишдан тўхтамоқчи.

Клуб ривожланиш стратегиясининг ўзгариши ҳақидаги қарор «Анжи»нинг Россия чемпионати 4-турида «Ростов»га мағлуб бўлганидан сўнг ҳамда жамоа ичида Россия миллий терма жамоаси сардори, «Анжи» ярим ҳимоячиси Игорь Денисов ва клубнинг чет эллик футболчилари, жумладан, ҳужумчи Самуэль Это’О, шунингдек, бош мураббий Рене Меленстен билан юзага келган жанжал фонида қабул қилинган.

«Известия»нинг «Анжи»даги исми ошкор этилмаган манбага асосланиб хабар беришича, клубда «бир-бири мулоқот қилишдан амалда қочадиган» «легионерлар ва россиялик футболчилар ўртасидаги жанжал анчадан бери пишиб, етилиб келаётган эди». 6 август куни Россия оммавий ахборот воситалари @sport_inside твиттерига асосланиб, жамоани тўрт футболчи – Игорь Денисов, Владимир Габулов, Александр Кокорин ва Юрий Жирков тарк этиш ниятида эканлиги ҳақида ёзган эди.

2011 йилдан, клубни Сулаймон Керимов сотиб олганидан сўнг, «Анжи» жаҳонга машҳур бир қатор футболчиларни, жумладан, Миланнинг «Интер» жамоаси ҳужумчиси Самуэль Это’Они сотиб олган эди. Махачқалъа клубининг энг қиммат ўйинчилари қаторида Виллиан (30 миллион), Самуэль Это’О (22 миллион), Игорь Денисов ва Ласина Траоре (16 миллион евродан) бор.

Аввалроқ, бир қатор нашрларда жамоа ичидаги жанжалларга жамоанинг бир қатор аъзолари ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедовга атайин жароҳат етказишга ҳаракат қилгани сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:39, 07.08.2013.
Ўқилди: 7008 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.