Давралар оралиғида “Металлург” жамоасида бир қатор янги ўйинчилар кўрикдан ўтаётганлиги ҳақида хабар бергандик. “Навбаҳор” жамоаси билан учрашув арафасида бекободликлар 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади.
Эътиборга молик жиҳати уларнинг барчаси ёш ўйинчилардир. “Металлург”га “Оқтепа”дан келиб қўшилган Берумий Абдунабиев 1993 йилда таваллад топган бўлса, “Бунёдкор”дан қабул қилинган Мансурбек Мақсудов 1991 йилда туғилган. Учинчи ўйинчи эса “Металлург” футбол клуби тарбияланувчиси Азизбек Алимов, 1996 йилда туғилган.