Кириш Регистрация

Даниэл Алвес: «Абидаль билан шартномани узайтирмаганларидан жаҳлим чиқяпти»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвес клуб рахбариятининг жамоа ҳимоячиси Эрик Абидаль билан шартномани узайтирмагани унга ёқмагани ҳақида гапириб ўтди. Унинг фикрларини Goal.com сайти эълон қилган.

"Абидалнинг кетиши мен учун ёқимсиз сюрприз бўлди. У жамоага келиб муваффақиятлар учун қандай ҳисса қўшганини билиб туриб унга шартнома таклиф этишмаганидан жаҳлим чиқяпти.

Унинг хасталикдан соғайиб қайтиши ва "Барса" ўйинчиси бўлиб ўйнашни давом эттиришини хоҳлагандим. Лекин Эрик келганида унга янги шартнома таклиф қилишгани йўқ.

"Барселона" унинг тикланиши учун кўп ёрдам қўлини чўзди, шунинг учун ҳам айнан "Барса" "жамоадан ҳам ортиқроқ" жамоадир. Умуман олганда, бу ҳолатдан менда ҳар хил тасаввур пайдо бўлди.

Мен шунчаки футболнинг ҳаққонийроқ бўлишини истардим. Эрик ҳар қандай ҳолатда ҳам мен учун намуна бўлиб қолаверади", деди Даниэл Алвес.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Абидаль Каталониядан кетгач "Монако" билан шартнома имзолади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:41, 07.08.2013.
Ўқилди: 3723 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.