Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Фюллкруг "Милан" сафидаги илк голини бармоғи синган ҳолда урди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Никлас Фюллькруг жароҳатга қарамай, италияликлар сафидаги илк голини уриб, ҳақиқий матонат намоён этди. А Сериянинг 21-турида унинг аниқ зарбаси "россонерилар"га "Лечче" устидан 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабани олиб келди.

Учрашувдан кейин 32 ёшли немис форварди майдонга оёқ бармоғи синган ҳолда тушганини тасдиқлади. "Бу сир эмас. Мен фақат оғриқ ва вазият билан курашишим керак. Мен немисман. Биз кучлимиз, оғриққа чидай оламиз. Мен буни енгаман, "Милан" учун бирорта ўйинни ҳам ўтказиб юборишни истамайман", — деди Фюллькруг Sky Sport Italia телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ футболчининг жароҳатдан тўлиқ тикланиши учун тахминан икки ҳафта керак бўлиши хабар қилинган эди, бироқ у муҳим ўйинда жамоага ёрдам беришга қарор қилди.

Фюллькруг 2 январь куни "Вест Хэм"дан ижара асосида "Милан"га қўшилган. Ушбу гол немис ҳужумчиси учун италияликлар сафида ўтказган бешта ўйиндаги илк голи бўлди.

Киритилди: 05:31, 20.01.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.