"Интер" раҳбарияти "Манчестер Сити"дан ҳимоячи Мануэль Аканжини тўлиқ сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотларига кўра, "Интер" Аканджи бўйича аввал қабул қилинган қарорга шубҳа қилмаяпти. Миланликлар футболчини 15 миллион евро эвазига сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирган. Жорий мавсумда ҳимоячи "нерадзуррилар" сафида ижара асосида тўп тепмоқда.
Жорий мавсумда 30 ёшли швейцариялик футболчи А Серия ва Чемпионлар лигасида жами 25 та ўйинда майдонга тушди.
21 турдан кейин "Интер" Италия чемпионати турнир жадвалида 49 очко билан пешқадамлик қилмоқда.













