"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Жирона"га ижарага ўтади.
Diario Sport хабарига кўра, 33 ёшли немис дарвозабони клубнинг ЕЧЛ доирасидаги Прагага сафар олдидан жамоадошлари билан хайрлашиш учун "Барселона"нинг машғулот базасига борди.
Шунингдек, у ошпазлар, шифокорлар, омбор мудирлари, физиотерапевтлар ва клубнинг бошқа ходимлари билан ҳам хайрлашди.
Тер Штеген жорий мавсум якунига қадар "Жирона" шарафини ҳимоя қилади.













