Кириш Регистрация

Роберто Мартинес Роналдуни захирада қолдиришга тайёр эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоа манфаати талаб этса, Криштиану Роналдуни захирада қолдиришга тайёр эканини билдирди.

"Бу менинг ишимнинг бир қисми. Мен бу лавозимда уч йилдан бери ишлаяпман. Энг муҳими — жамоа ғалаба қозониши, рақибдан кучли бўлиши. Бу менинг ва штабимнинг масъулияти. Қийин қарорлар қабул қилиш — ишимизнинг ажралмас қисми", — деди Мартинес ESPNга.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида 226 та ўйин ўтказган. Ушбу баҳсларда юлдуз ҳужумчи 143 та гол урган ва шерикларига 46 та голли узатма берган.

Ёзда Португалия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Киритилди: 21:50, 20.01.2026.
Ўқилди: 1887 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.