«Реал» вингери Винисиуснинг агенти мадридликларнинг Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-турида «Монако»га қарши уйда ўтказган ўйинида (6:1) стадионда бўлди.
Бу ҳолат бразилиялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар илгарилаётгани ҳақида турли миш-мишларга сабаб бўлди. Бироқ ҳозирча музокараларни қайта бошлаш ёки янги муҳокамалар ўтказиш режалаштирилмаган.
Шу билан бирга, «Реал» бош мураббийи лавозимидан Хаби Алонсо ишдан бўшатилганидан кейин Винисиус ва унинг вакиллари музокараларга қайтишга тайёр эканини билдиришмоқда.
Бразилиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда 25 ёшли Винисиус «Реал» сафида 30 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди.













