Кириш Регистрация

"Астон Вилла" ва "Ювентус" ҳужумчи учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

Марокашлик ҳужумчи Юссеф Эн-Несири Истанбулнинг "Фенербахче" клубини тарк этиб, фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага маълум бўлишича, 28 ёшли футболчини Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Африкалик футболчи учун курашда инглизларнинг асосий рақиби Туриннинг "Ювентус" клуби ҳисобланади. Тез орада Эн-Несири фаолиятини давом эттиришнинг устувор вариантини аниқлаб олади.

Туркия чемпионатининг жорий мавсумида марокашлик 15 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига еттита гол ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:48, 22.01.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.