Тажрибали дарвозабон Валижон Раҳимов «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.
Валижон Раҳимов – 1995 йил, 16 февралда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида «Хоразм» (Урганч, 2012 – 2014 йилнинг 1-давраси), «Пахтакор» (Тошкент, 2014-2017 йилнинг 1-давраси), «Локомотив-БФК» (Тошкент, 2017 йилнинг 2-давраси), Туркиянинг “Султан Орҳарспор” (2018 йил), “1920 Марас спор” (2018 йил), “Кайирова спор” (2019 йил), шунингдек, ОКМК (Олмалиқ, 2020-2024 йиллар), «Андижон» (Андижон, 2025 йилнинг 1-давраси), «Бунёдкор» (Тошкент, 2025 йилнинг 2-давраси) жамоаларида ўйнаган.
Валижон Раҳимов 2021 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади.
«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.













