Кириш Регистрация

Ван де Вен тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик 24 ёшли ҳимоячи Микки Ван де Веннинг трансфер ҳуқуқи "Тоттенхэм"га тегишли. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

talkSPORT нашри хабарига кўра, футболчи ёзда лондонликларни тарк этмоқчи экани ҳақида клубни огоҳлантирган. Асосий мақсад - "Ливерпуль"га ўтиш. Инсайдерлар "Тоттенхэм" ўз ҳимоячисини 100 млн фунтга сотишга рози бўлишини маълум қилди. Агар "Ливерпуль" шунча пул тўласа, Ван де Вен жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланади.

Нидерландиялик 2023 йилда "Вольфсбург"дан "Тоттенхэм"га ўтганди. Жорий мавсумда у АПЛда 21 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:36, 23.01.2026.
Ўқилди: 5842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.