Кириш Регистрация

Консейсау Роналдунинг "Ювентус" ҳақида айтган гапларини эслади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Ювентус" вингери Франсишку Консейсау Португалия терма жамоасидаги шериги Криштиану Роналду клуб ҳақида нима деганини айтди.

"Ан-Наср"нинг ҳозирги ҳужумчиси 2018-2021 йилларда туринликлар шарафини ҳимоя қилган. Консейсау "кекса синьора" сафига 2024 йилнинг ёзида "Порту"дан ижара асосида қўшилган ва бир йилдан сўнг сотиб олинган.

"Ювентус"га келишдан олдин Криштиану билан гаплашмаганман, аммо терма жамоа қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувимиздаги сўзларини эслайман. Унинг айтишича, "Ювентус" - доимий ғалабалар ва ҳар бир футболчидан максимал даражада ўзини бағишлашни талаб қиладиган улкан клуб. Айнан шу даражада ўйнашни истайман, бу менга ёқади," - дея Консейсаунинг интервьюсидан иқтибос келтиради Италия ОАВ.

Киритилди: 16:23, 25.01.2026.
Ўқилди: 1039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.