Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

Вадим Абрамов: «Уч марта ҳисобда ортда қолиб, якунда ғолиб бўлиш хурсанд қилади»

Баҳо:
+ | -

Абу-Дабида бўлиб ўтган ЦСКА - «Динамо» ўйинидан (3:4) кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг камбэк борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Яхши спарринг бўлди, яхши ўйин билан зўр тайёргарлик кўрилди. Ҳисобда уч марта ортда қолиб, якунда ғалаба қозонганимиз хурсанд қилади. Яхши рақиб, яхши шароитлар, яхши йиғин. Самарқандлик мухлисларни ҳам табриклаш керак, ҳар ҳолда ЦСКАни ҳар куни ҳам мағлуб этавермаймиз. Бугун омадимиз келди.

Россиянинг 6 карра чемпионига қарши суперкамбэк? Ҳа, ҳаммаси яхши кечди, айниқса ҳар бир футболчига имконият беришга интилдик. Бошида ўз кучимизга унча ишонмадик, кейин эса ўйин тизгинини қўлимизга олгач, ишона бошладик. Майдонда ўз ўйинимизни кўрсатдик. Рақибнинг эса кучли томони стандарт вазиятлар эди, буни йигитларга тушунтиргандик. Шунга қарамай, рақиблар бу устунликларидан фойдаланиб, гол уришди.

Биз эса миллий жамоага йўл олган 4 нафар футболчиларимизсиз ҳам ўйнаб кўрдик, фикримча бу жамоа фойдасига ишлайди. Аслида бундай ўйинларда натижага қарамаслик лозим, чунки биз баҳсларда бошқа жиҳатларга эътибор қаратамиз.

Легионерлар ўйини? Янги ўйинчиларимиз ҳаракатидан қониқдим, фақатгина Салоу ҳали жисмоний жиҳатдан тайёр эмас. Шу сабабли уни майдондан олдим. У миллий жамоаларда ўйнаган ва ҳали ўйинини кучайтира олади. Салоу ўйинни кўпроқ ўзига олиши керак. Қолганлар эса биз кутган даражада ҳаракат қилишмоқда.

Абдулаҳад Ҳошимов? У захирадан майдонга тушиб, ўзининг кучли жиҳати тезкорлигини ишга солди. Беҳрузнинг ҳам ҳаракатларини алоҳида эътироф этган бўлардим. Қанот ўйинчилари жуда яхши ҳаракат қилишди.

Амонов ва Тўхтасиновнинг голи? Улар футбол ўйнашни биладиган йигитлар, улар ҳақида ортиқча гапириш шартмас. Ўша эпизодлардан яхши ҳаракат қилишди. Бутун жамоанинг ўйинидан қониқдим, дейишим мумкин. Жамоа ёмон кўринмади.

«Акрон»га қарши баҳс ҳам қизиқ ўтади. Эҳтимол, ЦСКА кучимизга тўғри баҳо бермагандир, бундай натижадан кейин Россиянинг бу клуби бошқача кайфиятда майдонга тушса керак. Қолаверса, улар билан ўз ҳисоб-китобимиз бор. Улар биз билан ўйинни бекор қилишганди. Йигитлар яхши ўйин кўрсатишлари керак. Ким аслида кимлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз», - деди Вадим Карленович ЦСКА билан ғалабали ўйиндан кейин клуб матбуот хизматига.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 09:46, 26.01.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.