«Аяччо» клубида бош мураббий бўлиб турган Фабрицио Раванелли анча вақтдан бери «Ювентус»ни муваффақият билан бошқариб келаётган ҳамюрти Антонио Контенинг имкониятлари ҳақидаги мулоҳазаларини ўртоқлашди.
«Мен учун Антонио италияликлар миқёсидагинамас, худди Месси барча футболчиларнинг энг зўри бўлгани каби, у ҳам бутун дунё мураббийларининг энг яхшиси. Суперкубок учун «Лацио» билан кечадиган баҳсда бу яна бир бор исботини топишига ишончим комил, чунки, Конте шогирдларининг бор имкониятларини ўйинга йўналтира олади, бу унинг энг кучли томони ҳамдир. Ҳозирда «Ювентус»да баъзи кичик муаммолар йўқ эмас, эҳтимол жамоа ўзининг энг ҳужумкор формасига кириб олмагандир ҳали, лекин Конте Кубокдан воз кечиб қўяқолмаслиги аниқ» - дейди Раванелли.