"Барселона" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дро Фернандес "ПСЖ"га трансферини якунлаш учун Парижга йўл олди, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Маълумотларга кўра, парижликлар каталонияликларга трансфер учун товон пулида кўрсатилган 6 миллион еврони эмас, балки кўпроқ 8 миллион евро тўлайди.
17 ёшли футболчи Парижда йилига 1,2 миллион евро ишлаб топади. У "Барса"да 250 минг евро маош олган.













