"Бавария"да спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберль Дайо Упамеканонинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Амалдаги шартнома 27 ёшли французни мюнхенликлар билан жорий мавсум якунига қадар боғлаб турибди.
"Упамеканодан жавоб кутамиз," - дея Эберлнинг сўзларини келтиради журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда.
Аввалроқ, матбуотда "Бавария" Упамекано учун янги шартнома бўйича таклифни яхшиламаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Бавария" сафида Дайо Упамекано жами 176 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.













