"Астон Вилла" ярим ҳимоячи Дуглас Луис бўйича музокараларга қайтди.
Аввалроқ, бирмингемликлар футболчига эгалик қилувчи Туриннинг "Ювентус" клубига таклиф билан чиққан эди, бироқ "кекса синьора" уни рад этди.
Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Астон Вилла" яна бразилиялик футболчини қўлга киритиш вариантига қайтган.
Бирмингемликларнинг футболчи учун курашдаги рақиби Лондоннинг "Челси" клуби ҳисобланади. "Астон Вилла" таркибни кучайтириш бўйича яна иккита вариантни кўриб чиқмоқда, аммо Луиснинг трансфери устувор ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли бразилиялик ижара асосида "Ноттингем Форест" шарафини ҳимоя қилмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда унинг ҳисобида 14 та ўйин ва битта голли узатма бор.













