"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке билан шартнома имзолашни режалаштирган эди. Бу ҳақда L’Equipe хабар бермоқда.
Монегасклар шу тариқа ҳимоячилар билан боғлиқ вазиятни ўнгламоқчи. Муҳаммад Салису аввалроқ тиззасининг олдинги хочсимон боғламини жароҳатлаган, унинг ўрнига "Лестер Сити"дан Ваут Фас ижарага олинган эди. Лига 1нинг 19-турида "Гавр"га қарши ўйинда (0:0) Фаснинг ўзи тўпиғидан жароҳат олди, унинг ўрнига Эрик Дайер майдонга тушди, аммо у ҳам тизза ости пайидан жароҳат олди. Тахминларга кўра, Фас ва Дайер бир неча ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Қайд этилишича, монаколиклар Аке трансфери бўйича музокаралар олиб борган, бироқ бу музокаралар тезда тўхтаб қолган.













