2025/2026 йилги мавсум охирида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этадиган бразилиялик хавбек Каземиро Россия Премьер-лигасига кўчиб ўтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда ярим ҳимоячининг агентлари маълум қилди.
"Ҳозирча биз бундай вариантни реал деб ҳисобламаймиз. Ҳозирда РПЛ вариантини устувор вариант сифатида кўрмаяпмиз," - деган юлдуз футболчининг вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли бразилиялик футболчи 2022 йилдан буён "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Каземиро Англия чемпионатининг жорий мавсумида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













