Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Темур Кападзенинг пенальтилар сериясидаги голи «Актобе»ни кейинги босқичга олиб чиқди

Баҳо:
+1 | -

Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси Европа лигасининг "Брейдаблик" клубига қарши 3-саралаш босқичи жавоб ўйинида ўзига керакли бўлган натижани қайд этиб, плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Аммо ушбу ўйин актобеликлар учун анча қийин кечди. Улар пенальтилар серияси орқали рақибни ортда қолдиришди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида исландияликлар ҳисобни очишди ва икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашди. Темур Кападзе ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, Александр Гейнрих 82-дақиқада майдонга туширилди. Сашанинг майдонга тушиши меҳмонлар ўйинини жонлантирди. Ҳар иккала жамоада гол уриш имкониятлари юзага келди, айниқса, Эмиль Кенжисариев қўшимча бўлимларнинг энг сўнгги дақиқасида дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ дарвозабон маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Пенальтилар сериясининг дастлабки 4та зарбасида тўп дарвоза тўрига бориб тушмади. Учинчи зарбаларни ҳар иккала жамоа голга айлантирди. Тўртинчи зарбада Темур Кападзе ўз имкониятидан фойдаланди. "Актобе" дарвозабони Сидельников рақибнинг 4 ва 5 зарбаларини бартараф этиб, ўз жамоасига ғалабани тақдим этди. Қозоғистонликлар посбони нақ 4та пенальтини қайтара олди.

Россиянинг "Рубинь" ва "Кубань" жамоалари ҳам саралашнинг сўнгги босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Вагиз Галиулин қозонликлар қайдномасига киритилмади.

Европа лигаси, 3-саралаш босқичи, жавоб ўйини
«Брейдаблик» (Исландия) — «Актобе» (Қозоғистон) 1:0, қўшимча бўлимлар - 1:0, пен. 1:2
Гол: Маргейрссон 27 (1:0)
«Брейдаблик»: Гуннлейфссон, Троост, Ингасон, Йонссон К., Маргейрссон, Хрейдарссон, Лидссон, Гардарссон (Рохде 73), Йеоман (Вильяльмссон 101), Адальстейнссон (Хельгасон Э. 82), Хрейнссон
«Актобе»: Сидельников, Мулдаров, Бадло, Праймус, Арзуманян (Балтаев 105), Кенжесариев, Харабара, Хайруллин, Ковальчук, Кападзе, Лисенков (Гейнрих 82)
Бош ҳакам: Себастьен Дельферьер (Бельгия)
9 июля. Рейкьявик. «Лейгардальсведлюр».
Биринчи ўйин: 0:1.

"Рубин" (Россия) – "Рандерс" (Дания) 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Навас, 2:0 – 86 Р.Еременко.
Первый матч: 2:1

"Кубань" (Россия) – "Мазеруэлл" (Шотландия) 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 51, автогол Макманус.
Биринчи ўйин: 2:0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:58, 09.08.2013.
Ўқилди: 9701 марта.
Фикрлар: 59 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.