Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ғулом Ўрунов: «Нефтчи»нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғидаги танаффус чоғида “Нефтчи” жамоаси сафига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилди. Мана шундай футболчилардан бири Ғулом Ўруновдир. Ушбу ўйинчи жароҳати борлиги сабаб иккинчи давранинг дастлабки учрашувларида майдонга туша олмайди. Яқин клуб қароргоҳида бу футболчи билан қисқача суҳбатлашдик.

— Ғулом, кайфиятлар қандай? Жамоада сизни қандай кутиб олишди?
— Жароҳатимни ҳисобга олмасак ҳаммаси жойида. Фарғонада мени яхши кутиб олишди. Ҳозир асосан жароҳатимни даволатиш билан бандман. Бир неча кундан кейин умумий гуруҳ билан машғулотларга киришаман. Ўйлайманки, тез орада жамоа ўйинига мослаша оламан.

— Эштишимизга қараганда, сизга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушган экан. Нега айнан “Нефтчи”ни танладингиз?
— “Нефтчи” Ўзбекистоннинг кучли жамоалардан бири саналади. Бу жамоада тажрибали мураббийлар жамланишган. Қолаверса, айнан фарғоналиклар трансферимни сотиб олишга эришишди.

— Фарғоналиклар билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
— “Нефтчи” билан тузган битимим йил охирига қадар мўлжалланган.

—  Шартномани узайтириш ниятингиз борми?
— Буни энди вақт кўрсатади. Олдиндан бир нарса дейиш мушкул. Ҳозирги ҳолатда тезроқ сафга қайтиб, “Нефтчи”нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 08:56, 09.08.2013.
Ўқилди: 3784 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.