Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Руминияда “ПАОК” клуби мухлислари иштирокида дахшатли ЙТҲ содир бўлди (видео)

Баҳо:
+ | -

Руминияда Грециянинг “ПАОК” клубининг 10 нафар мухлиси кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда етти нафар мухлис ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳат олган. Бу ҳақда Skai телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, микроавтобус Грециядан Францияга, Европа Лигасининг 8-туридан ўрин олган “Лион” — “ПАОК” учрашувига йўл олган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси кундузги пайтда DN6 — E70 автомагистралида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус қувиб ўтиш маневрини амалга оширишга уринган, бироқ ўз йўлагига қайтишга улгурмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган, ичида спирт бўлган юк машинаси билан тўқнашган. Кучли зарба оқибатида микроавтобус йўл четига чиқиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодисадан сўнг Греция Ташқи ишлар вазирлиги зудлик билан Бухарестдаги Греция элчихонаси ва консуллик бўлимига тегишли топшириқлар берган. Элчихона вакилларидан иборат махсус гуруҳ воқеа жойига ҳамда жабрланганлар етказилган шифохоналарга юборилган. Ҳозирда жароҳат олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:23, 28.01.2026.
Ўқилди: 1476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4174]

Моуриньо: «Винисиуснинг ўрнида бўлганимда, «Реал»дан кетган бўлардим» [2610]

«Барселона» 45 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи. Музокаралар бошланди [2424]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2300]

«Бетис» «Барселона»дан очко тортиб ола оладими? Экспертлар ўз тахминларини билдиришди [2240]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2063]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1681]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1657]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1548]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик