ОФК Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун аккредитация жараёни бошланганини эълон қилди. 26 сентябь куни бошланадиган турнир учун журналистларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 18 сентябрга қадар давом этади.
Хабарингиз бор, қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Гулнора Аъзамова шогирдлари "С" гуруҳида Жанубий Корея ва Таиланд терма жамоалари билан баҳс олиб боришади.