Кириш Регистрация

"Интер" яна EЧЛнинг умумий босқичини бошқа итальян клубларидан яхшироқ ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Интер" Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг жорий мавсумида умумий ҳисобда 10-ўринни эгаллади. Ўтган мавсумда "нерадзуррилар" 4-ўринни қўлга киритганди.

Турнир янги форматга ўтганидан кейин иккала мавсумда ҳам "Интер" А Сериянинг бошқа вакилларини ортда қолдирди.

"Ювентус" ўтган мавсумда 20, жорий мавсумда эса 13-ўринни эгаллади. "Аталанта" бир йил аввал умумий босқични 9-ўринда якунлаган бўлса, энди 15-ўринда бормоқда.

Ўтган мавсумда "Милан" 13-ўринни, "Болонья" 28-ўринни эгаллаганди. Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида "Наполи" умумий босқичда 30-ўринда қолди.

Киритилди: 13:28, 29.01.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик