Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Осиё футзалини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридаги ФИФА қароргоҳида Осиё кубоги баҳсларида иштирок этаётган 12 та давлат футзал федерациялари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Индонезия футзал федерацияси раҳбари Мичел Вистор Цианипар ташаббуси билан ташкил этилган тадбир Осиё футзалини ривожлантириш, клуб ва миллий жамоалар даражасида тажриба алмашиш ҳамда Осиё Чемпионлар лигасига муқобил мусобақа ташкил этиш масалаларига бағишланди.

Йиғилиш аввалида ФИФА вакили футзални ривожлантиришга қаратилган дастурлар ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишлари ҳақида маълумот берди. Эрон ва Ўзбекистон вакиллари Осиё клублари ўртасидаги Чемпионлар лигасини тиклаш таклифини илгари суришди. Афғонистон томони эса мамлакатда футзал инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий спорт заллари қуришда Осиёнинг ривожланган давлатларидан кўмак сўради.

ОФК 2027 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси қайта тикланишини ва унда 8 та жамоа иштирок этишини маълум қилди. Мазкур масала ҳали қайта кўриб чиқилиши ва янада такомиллаштирилиши айтилди.

Йиғилиш якунида иштирокчи мамлакатлар футзал федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда Осиё футзалини барқарор ривожлантириш, бошқарув тизимини кучайтириш, мусобақалар сони ва сифатини ошириш ҳамда футзал мутахассислари салоҳиятини юксалтиришга қаратилган мажбуриятлар белгиланди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 23:03, 29.01.2026.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик