Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Слот Премьер-лига ва Чемпионлар лигасидаги ўйинлар ўртасидаги фарқлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Қизиллар" EЧЛнинг умумий босқичида учинчи ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олди. АПЛда жамоа пешқадам "Арсенал"дан 14 очко ортда қолиб, 6-ўринда бормоқда.

"EЧЛнинг топ-8лигига қарасангиз, у ерда 5та инглиз клуби бор, бу Премьер-лиганинг кучидан дарак беради.

Натижаларимизга бир хил футболчилар билан ўтказилган ўйинлар сони таъсир кўрсатди, бу баъзи ўйинларда, айниқса, футболчилар мослашиши керак бўлган дастлабки босқичларда сезиларли бўлди. Ҳозир бизда асосан бир хил футболчилар майдонга тушмоқда, иш кунларидаги ўйин дам олиш кунларидаги ўйинларимизнинг баъзи жиҳатларига таъсир қилди.

Премьер-лигада Чемпионлар Лигасига қараганда жисмоний кураш кўпроқ. "Марсель" ёки "Қорабоғ"дан аутдан узун пас кўрмадим, стандарт вазиятлар умуман бошқа даража, шунинг учун Англияда ўйиннинг бу қисми EЧЛдагидан яхшироқ ривожланган.

Чемпионлар Лигасида ҳам икки жарима майдони ўртасида жуда яхши ўйнайдиган жамоаларга дуч келдик. Премьер-лигада эътибор жарима майдонида ўйнашга қаратилади, жарима майдонига ёриб кириш керак", - деди Слот.

Киритилди: 15:13, 30.01.2026.
Ўқилди: 762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.