Лондоннинг "Арсенал" клуби ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинган рейс туфайли Англия Премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган "Лидс Юнайтед"га қарши ўйинга автобусда боришга мажбур бўлди, деб хабар беради Sky Sports.
Жамоа Ғарбий Йоркширдаги Лидс-Брадфорд аэропортига қисқа парвозни амалга оширишга умид қилган эди, аммо қалин туман жамоани автобусда кетишга мажбур қилди.
Қайд этилишича, "Арсенал" рейслар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ҳар доим захира автобусларини режалаштиради.
Англия чемпионатининг 23-туридан сўнг "Арсенал" очколарини 50тага етказиб, пешқадам бўлиб турибди. "Лидс Юнайтед" ҳисобидаги очколар сони 26 тага этди ва жамоа 16-поғонадан жой олган.













