Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Металлург» Пролига талабларини бажариш устида ишламоқда

Баҳо:
+ | -

«Металлург» 2024-йилги мавсум сўнгида Суперлигадан четлаштирилган бўлиб, кейинчалик у Лига томонидан ўтказиладиган бошқа мусобақаларда иштирок этмади.

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси — бош директор Баҳодир Абдуллаев томонидан ёзилган кафолат хати асосида «Металлург» 2026-йилдан эътиборан Лига мусобақаларига қайтди. Бироқ унинг айнан қайси мусобақада иштирок этиши масаласи юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумки, «Металлург» клубида Пролига талабини бажариш учун инфратузилма ва шароит мавжуд. Бироқ ўртада юзага келган танаффус сабабли, Лига клуб билан боғлиқ фаолиятни қайта мониторинг қилиб бормоқда. Клубнинг ягона иштирокчиси бўлган «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан 23-январ куни чиқарилган қарорга асосан, Улуғбек Мирзаев «Металлург» клуби бош директори этиб тайинланди. Кейинги қадам сифатида клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасига қайта уланиши лозим.

FIFA томонидан назорат қилинадиган футболчиларни рўйхатдан ўтказиш даври Ўзбекистонда 23-февраль куни якунланади. Бироқ 2024-йилдан эътиборан FIFA клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун таъқиқ қўйган бўлиб, бунга сабаб бўлган қарздорлик тўлиқ бартараф қилинмагунга қадар, клуб янги меҳнат шартномаларини тегишли платформага юклай олмайди.

Лига талаби билан «Металлург» FIFA TMS ва Legal Portal платформаларидан фойдаланиш имкониятини қайта тиклаган бўлиб, айни вақтда клуб раҳбарияти эски қарздорликни бартараф этиш устида ишламоқда. Собиқ легионер футболчининг тасдиғи асосида FIFA «Металлург» клубидан трансфер таъқиқини олиб ташласа, Лига «Металлург» билан меҳнат шартномаси имзолаган футболчиларни рўйхатга олишни бошлайди.

Шу йилнинг 23-январ куни Лига ишчи гуруҳи Бекобод шаҳрида бўлиб, «Металлург» стадионидаги ҳолат билан танишди. Мазкур арена 2023-йил якунлари бўйича мониторинг хулосалари асосида Лига томонидан Суперлига мусобақаси учун қабул қилинмаганди. Бироқ унда Пролигани ўтказиш имконияти мавжуд. Бунинг учун майдон парвариши ва уни жонлантириш ишлари ҳозирдан бошланиши лозим. Айни вақтда клуб раҳбарияти майдон парвариши ва стадион техник зоналарини пардозлаш ишлари учун смета харажатларини ишлаб чиқмоқда. «Ўзметкомбинат» АЖ бунга маблағ ажратишни назарда тутган бўлиб, тез орада майдонни жонлантириш ишлари бошланади.

Юқоридаги масалалар кетма-кетликда амалга оширилса ҳамда клуб қошидаги академиянинг барча тарбияланувчилари MyLeague платформасидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилса, «Металлург» фаолиятини Пролигда давом эттириши мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:46, 31.01.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.