Кириш Регистрация

Альварес Европадаги антирекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" ҳужумчиси барча мусобақаларда кетма-кет 10та ўйинда гол ура олмаяпти. Сўнгги гол 9 декабрь куни ЕЧЛда ПСВ дарвозасига киритилганди (3:2).

Бугун аргентиналик футболчи Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Леванте"га (0:0) қарши баҳсда гол ура олмади.

Альварес Ла Лигада кетма-кет 11 ўйиндан бери гол ура олмаяпти - бу унинг 2022 йил ёзида Жанубий Америкадан кўчиб ўтганидан бери Европа чемпионатларидаги энг ёмон голсиз сериясидир.

Хулиан 2024 йилда "Манчестер Сити" сафида АПЛда 10 та ўйинда гол ура олмаган ўзининг аввалги антирекордини янгилади.

Охирги марта Алварес Ла Лигада 1 ноябрь куни - "Севилья"га қарши ўйинда (3:0) гол урганди.

Киритилди: 03:28, 01.02.2026.
Ўқилди: 1868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.