Лиам Росеньор "Челси" бошқарувида еттинчи ўйинини ўтказди.
41 ёшли мутахассис бошқарувидаги жамоа АПЛнинг 24-турида "Вест Хэм"ни мағлуб этди (3:2). Бу "кўклар"нинг амалдаги бош мураббий қўл остидаги олтинчи ғалабаси бўлди, шунингдек, улар битта мағлубиятга учради - Англия Лига кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "Арсенал"га (2:3).
3 февраль куни "Челси" "канонирлар" билан жавоб учрашуви ўтказади.














