Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Осиё кубоги. Ўзбекистон Японияга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги “C” гуруҳи 3-турида Япония терма жамоасига қарши майдонга тушди. “Индонесиа Арена” мажмуасида бўлиб ўтган учрашувда Нодир Элибоев бошчилигидаги жамоа 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувдаги ҳисобни Ўзбекистон терма жамоаси очди. 8-дақиқада Шаҳрам Фаҳриддинов японияликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 30-дақиқасида ҳисоб тенглашди. Гол муаллифи — Шото Яманака. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Яманака яна бир бор Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб, Япония терма жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, Япония 3-турда ҳам ғалаба қозониб, 9 очко жамғарган ҳолда плей-офф босқичига йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси эса 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 15:10, 01.02.2026.
Ўқилди: 1633 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик