Кириш Регистрация
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна 2-2 Вильярреал
31/01 22:00 Наполи 2-1 Фиорентина
31/01 22:30 Леванте 0-0 Атлетико
31/01 22:30 Челси 3-2 Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино 1-0 Лечче
01/02 17:00 Эрон 5-2 Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони 6-1 Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо 0-0 Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед 3-2 Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест 1-1 Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла 0-1 Брентфорд
01/02 20:15 Бетис 2-1 Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм - Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе - Интер
01/02 22:30 Хетафе - Сельта
02/02 00:45 Парма - Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад

Навбаҳор Ҳамидова: «Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, Олимпиада олтин медалини ҳам оламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати Навбаҳор Ҳамидова билан уюштирилган суҳбатни эълон қилди.

— Навбаҳор, яна бир карра Ўзбекистон чемпиони бўлганлигингиз билан табриклаймиз!
— Раҳмат.

— Бу сафарги чемпионат борасида қандай фикрдасиз?
— Барчаси ажойиб. Ҳар доимгидек.

— Чемпионликка эришиш йўлида қанчалик қийинилик юзага келди. Рақибаларингиз борасида нима дейсиз?
— Ҳар биттасини ҳурмат қиламан. Лекин мен яхши жисмоний ҳолатга эга эдим.

— Сиз аввал 75 кг.да ҳаракат қилардингиз. Кейинчалик 66 кг.га тушдингиз. Вазн қилишда муаммолар бўлмайдими?
— Йўқ. Мураббийимиз Элшод Расуловнинг маслаҳати билан шу вазнга тушдик ва натижалар ҳам аста-секин келишни бошлади.

— Сиз асли Самарқанд вилоятида таваллуд топгансиз, тўғрими?
— Ҳа, Жомбой туманиданман.

— Демак, Самарқандда қизлар бокси жуда яхши ривожланган эканда, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибековалар ҳам самарқандлик?
— Буларни сафига Севара Маматовани қўшсак бўлади.Яна ёшларимиздан жуда кўп.

— Сиз профессионал боксда ҳам дебют қилдингиз. Бу йўналишда ҳам давом этасизми?
— Ҳар иккисини биргаликда олиб бораман.

— Айтайлик, профессионал боксда жанг қилиш учун сизга "вызов"лар бўлса, қабул қиласизми?
— Ҳа, мураббийларим билан маслаҳат қилиб жангга чиқаман.

— Сизга савол, масалан, ким чақириши мумкин, деб ўйлайсиз? Мисол учун, қозоғистонлик Фируза Шарипова...
— Менимча, боксдаги фаолиятини якунлади. Мендан ёши анчагина катта. Аслида, исталгани билан жанг қилавераман.

— Ўша жаҳон чемпионати финалидаги жангда яхши икки раундни ўтказдингиз. Лекин учинчи раундда ташлаб юбордингиз. Ғалабангизга ишониб кетганмидингиз?

— Йўқ. Барча раундларда бор кучим билан ҳаракат қиламан. Шунчаки соғлиқ билан муаммо бор эди. Насиб қилса бу сафар жаҳон чемпиони бўламан.

— Бу борада сизга омад тилаймиз!

— Катта раҳмат. Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса Олимпиада олтин медалини ҳам оламиз.

Эслатиб ўтамиз, Навбаҳор Ҳамидова World Boxing ташкилоти кубоги ғолиби, уч марта жаҳон чемпионати совриндори кўп карра Осиё ва Ўзбекистон чемпионати олтин медали соҳибаси саналади.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 20:54, 01.02.2026.
Ўқилди: 289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.