Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

Анчелотти ва Бразилия терма жамоаси яқин кунларда янгилик эълон қилади

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан янги узоқ муддатли шартнома тузишга тайёр.

Бразилия терма жамоасининг 66 ёшли бош мураббийи 2030 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекишга рози бўлди, бу ҳақда аввалроқ турли манбалар хабар берган эди. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, агар режалаштирилмаган бирор нарса юз бермаса, келишув яқин кунларда имзоланади.

Карло Анчелотти ўтган йилнинг июнь ойи бошида "пентакампеонлар" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Бунгача италиялик мутахассис 4 йил давомида Мадриднинг "Реал" клубида фаолият юритган.

Бразилияликлар бўлажак жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичида Марокаш, Шотландия ва Гаити терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:03, 02.02.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.