Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Динамо» U21 жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» ПФК раҳбарияти 2026 йилги мавсумда маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялаш ва уларни асосий жамоага тайёрлаш масаласига ҳам эътиборни янада оширмоқда.

Шу мақсадда самарқандлик маҳаллий мутахассис, «Динамо» жамоаси собиқ ҳимоячиси Рафаэл Баласанян «Динамо» U21 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2025 йилда «Динамо»нинг U19 жамоасини муваффақиятли бошқарган мутахассис 2026 йилдан жамоамиз ўринбосарларини янги мавсумга тайёрлайди. Баласанян ўтган йиллар давомида ҳам «Динамо» клуби мураббийлар штабида фаолият юритган, шунингдек «Сурхон» ўринбосарлари жамоасини бошқарган эди.

Яна бир маҳаллий мутахассис, «Динамо» жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Умид Абдураҳмонов U21 жамоаси ёрдамчи мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. У ўтган йилларда ҳам Андрей Пятницкийга ассистент сифатида ишлаган эди.

Ҳар икки мутахассисга янги мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламиз! Ишонамизки, «Динамо» U21 жамоаси асосий жамоага янги иқтидорларни кашф этишда давом этади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 08:23, 03.02.2026.
Ўқилди: 600 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7519]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6070]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5770]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3787]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2883]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2219]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2204]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2133]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1923]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1880]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик