Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Тимбер: «Арсенал» ғалабаларга ўта чанқоқ»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби қанот ҳимоячиси Юррьен Тимбер Англия лига кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида «Челси» устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

«Стадионда ажойиб муҳит ҳукм сурди. Энди бизни «Уэмбли» кутмоқда. Бизга қарши кучли рақиб ўйнади. «Челси» устидан икки бор ғалаба қозониш — бу бизнинг катта меҳнат қилганимиздан далолатдир. Бизда улкан иштиёқ бор — «Арсенал» ғалабаларга жуда чанқоқ», — дея нидерландиялик ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда BBC Sport.

«Тўпчилар»нинг финалдаги рақиби «Манчестер Сити» ва «Ньюкасл» қарама-қаршилигида аниқланади. Биринчи баҳсда Хосеп Гвардиола шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Жавоб ўйини 4 февраль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:09, 04.02.2026.
Ўқилди: 504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик