Кириш Регистрация

Рабьо «Милан»нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади нима эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Милан» Италия чемпионати 23-турининг сўнгги ўйинида «Болонья»ни қийинчиликсиз мағлуб этди — «россонерилар» Винченцо Итальяно жамоаси дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Ушбу муваффақиятга қарамай, француз ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо камтарлик муҳитини сақлаб қолмоқда — у клубни чемпионлик учун асосий даъвогар деб ҳисобламайди.

«Бизнинг мақсадимиз — мавсум якунларига кўра кучли тўртликдан жой олиш. Биз «Рома»дан ўзиб кетдик ва бунинг ўзи жуда яхши. Аввал тўртликдан мустаҳкам жой эгаллаб олайлик, кейин бир гап бўлар», — дея Рабионинг сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» охирги марта 2022 йилда, ҳали Стефано Пиоли даврида Италия чемпиони бўлган эди.

Киритилди: 12:12, 04.02.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик