Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 6-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Жоан Гарсия: «Фликнинг ишончини оқлаш учун бор кучимни ишга соляпман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтди. «Эспаньол» собиқ футболчиси «кўк-анорранглилар» сафига ўтганидан сўнг дарҳол асосий таркибдан жой олишга муваффақ бўлди. Яқинда Марк-Андре тер Штеген «Жирона»га ижарага йўл олди ва эндиликда испаниялик посбон Ханс-Дитер Флик жамоасининг муқобилсиз «биринчи рақами» бўлиши кутилмоқда.

«Мен хурсандман. Ниҳоят, мураббий айнан мен ўйнашим керак деб ҳисоблар экан, менга фақат қувониш ва энг яхши спорт формамни сақлаб қолиш қолади. Флик менга билдирган ишончни оқлаш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиляпман», – дея таъкидлади 24 ёшли дарвозабон Испания Кубоги 1/4 финалида «Альбасете» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг.

Жоан Гарсия ўтган йилнинг июнь ойида 25 миллион евро эвазига «Барселона»га кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 12:50, 04.02.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.