Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЎФА Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун қўшма ариза топширилганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Куала-Лумпур шаҳрида ўтган ОФКнинг 35-Конгрессида ташкилот президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа томонидан илгари сурилган таклифга мувофиқ, 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонларини битта Конгрессда тасдиқлаш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

Шу билан бирга, Осиё Кубоги—2035 мусобақасини ўтказиш истагини билдирган аъзо ассоциациялардан аризаларни қабул қилиш жараёни якунланди. Маълум қилинишича, 2031 йилги турнир учун ариза топшириш жараёни ўтган йилда якунланган бўлиб, қитъа бўйлаб катта қизиқиш уйғотган эди.

ОФК Президентининг ташаббусига кўра, 2035 йилги мусобақа мезбонлиги учун ариза топшириш таклифлари аъзо ассоциацияларга 2025 йил 27 август куни юборилди ва аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 31 декабрда ёпилди.

Қуйидаги давлатлар Осиё Кубоги—2031 мезбонлиги учун расмий номзод сифатида қолмоқда:

Осиё Кубоги—2031 мезбонлигига номзодлар:

  • Австралия

  • Ҳиндистон

  • Индонезия

  • Корея Республикаси

  • Қувайт

  • Қўшма ариза: Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон

Шунингдек, қуйидаги аъзо ассоциациялар Осиё Кубоги—2035 мусобақасини ўтказишга расман қизиқиш билдирган:

Осиё Кубоги—2035 мезбонлигига даъвогарлар:

  • Австралия

  • Япония

  • Корея Республикаси

  • Қувайт

Эндиликда ОФК номзод аъзо ассоциациялар билан биргаликда белгиланган тартиб, муддатлар ва баҳолаш жараёнларига мувофиқ зарур ҳужжатларни топшириш бўйича иш олиб боради.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:17, 04.02.2026.
Ўқилди: 1042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик