"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни мақташдан тўхтамаяпти. У клуб расмий сайтига яна бир бор шу мазмунда интервью беришни лозим топди.
"Криштиану - ёшлар учун ҳақиқий ўрнак. Унда буюк футболчи бўлиш учун ҳамма нарса етарли.
У ҳақиқатдан ҳам мисли кўрилмаган даражада машҳур ўйинчи. У жамоамизнинг ёш аъзоларига намуна бўла олади", деди Анчелотти.