«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб билан шартномасини узайтирмайди.
BBC Sport берган маълумотларга кўра, клубда Гвардиоланинг келажаги борасида «мавҳумлик» юзага келган — каталониялик мутахассис жорий ёздаёқ ўз лавозимини тарк этиши истисно этилмаяпти. Якуний қарор мавсум охирига яқин қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, хабар қилинишича, агар Гвардиола кейинги мавсумда ҳам «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатида қолса, у 2027 йилда тугайдиган амалдаги шартномасини узайтириши эҳтимолдан жуда йироқ.













