Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Навбаҳор»-«Нефтчи» 1:1. Учрашув қайдномаси ва ўйиндан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» ва «Нефтчи» ўртасидаги навбатдаги «Водий дербиси» дуранг натижа билан якунига етди.

10 август, шанба куни Олий Лига 15-тур учрашувлари доирасида Косонсойда Наманганнинг «Навбаҳор» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли курашларга бой ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлим бошида наманганликларнин ёш иқтидорли футболчиларидан бири – Қаҳрамон Муҳаммаджонов томонидан очилди. 68-дақиқага келиб эса фарғоналиклар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди – Мансур Саидовнинг саъи-ҳаракатлари билан «Нефтчи» Фарғонага бир очко билан қайтадиган бўлди.

16-турда «Навбаҳор» Ғузорда «Шўртан» меҳмони бўлади, «Нефтчи» эса ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилади. Ҳар иккала ўйин 17 август, шанба куни ўтктазилади.

Олий Лига-2013, 15-тур учрашуви
10 август, шанба
«Навбаҳор» (Наманган) – «Нефтчи» (Фарғона) 1:1 (0:0). 5776 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
«Навбаҳор»: 78. Павел Леус, 6. Леонид Кошелев, 8. Азим Аҳмедов (45. Александр Лупашко, 88), 10. Акрам Баҳриддинов (51. Ислом Исмоилов, 82), 13. Тимур Султонов, 20. Ғайрат Жўраев (21. Аъзам Алиев, 77), 22. Рўзимбой Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 47. Темур Яфаров.
Захирада қолганлар: 12. Ислом Жўраев, 3. Ботир Тўрабоев, 17. Соҳиб Абдуллаев, 77. Муҳаммад Расулов.
«Нефтчи»: 51. Ғайрат Жўраев, 3. Шукр Пўлатов, 7. Мансур Саидов (С), 17. Сардор Мирзаев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Иқбол Акрамов, 23. Санжар Асқаралиев, 44. Шавкат Насибуллаев, 49. Павел Смоляченко (11. Отабек Исроилов, 53), 52. Вячеслав Пономарёв, 99. Зайниддин Тожиев (71. Мирзакамол Камолов, 69).
Захирада қолганлар: 42. Ҳислат Чилматов, 5. Иқбол Бобохонов, 27. Ғайрат Жумаев, 30. Отабек Зокиров, 50. Носир Отақўзиев.
Голлар: К.Муҳаммаджонов (48) – М.Саидов (68).
Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов (55), К.Муҳаммаджонов (65) – Ш.Насибуллаев (20), В.Пономарёв (54), Ш.Пўлатов (66).

Учрашувдан сўнг
Мустафа Байрамов, «Навбаҳор» бош мураббийи:
«Дерби уйинларда кескинлик юқори бўлади. Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаганлигимиз сабабли бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Танаффусдан кейин биринчи бўлиб ҳисобни очишга ҳам эришгандик. Ҳаммаси яхши кетаётган бир паллада ҳимоядаги хато учрашувни дуранг билан якунланишига сабаб бўлди. Умуман олганда, йигитлар ғалаба сари интилишди. Лекин футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Йўл қўйган хатоларимиздан тегишли хулосалар чиқариб, навбатдаги турларда ютуқ учун ҳаракат қиламиз».

 

Амет Мемет, «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи: «Наманганда, «Навбаҳор» майдонида тўп суриш осон эмас. Умуман олганда футболчилар томонидан намойиш этилган ўйиндан ўйингоҳга йиғилган ҳар икки жамоа ишқибозлари ҳам қониқиш ҳосил қилишди деб ўйлайман. Албатта, наманганлик мухлислар «Навбаҳор»ни ғалабасини кўзлашганди. Аммо жамоамиз ҳам мезбонлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли ҳужумларни ташкил қилди. Шундай бўлса-да имкониятлардан фойдалана олмадик. Наманганликларнинг кўрсатган ўйини менга ёқди. Назаримда учрашувнинг иккинчи давранинг чиройли ўйинларидан бири бўлди. Жамоалар комбинацион ва хавфли вазиятларга бой тарзда ҳаракат қилишди. Бу эса ишқибозларга доимо ёқади».

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:31, 10.08.2013.
Ўқилди: 5396 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4002]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3828]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3528]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3141]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2855]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2852]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2719]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2520]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2498]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2244]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик