Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ОКМКнинг иккинчи хориж йиғинида рақиблари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

ОКМК профессионал футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш ва иккинчи хорижий йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. Жамоа ўзини юқори тайёргарлик даражасида синаш, янги тактика вариантларини жорий этиш ва ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган икки ҳафталик машғулотларга киришади.

Миржалол Қосимов шогирдлари 18 февралгача давом этадиган ушбу йиғинда жисмоний ва тактик тайёргарликни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Шу давр мобайнида ОКМК 5 та назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган бўлиб, ҳар бир баҳс мавсум олди тайёргарлик жараёнида муҳим синов вазифасини ўтайди.

ОКМКнинг рақиблари қуйидагича:

06.02.2025
ОКМК ФК — «СКА-Хабаровск» (Россия)

09.02.2025
ОКМК ФК — «Женис» (Қозоғистон)

11.02.2025
ОКМК ФК — «Ротор» (Россия)

14.02.2025
ОКМК ФК — «Ахмат Грозний» (Россия)

17.02.2025
ОКМК ФК — Иберия (Грузия)

Таъкидлаш жоизки, ушбу баҳслар жамоа таркиби имкониятларини баҳолаш, ўйин тизимини янада такомиллаштириш ҳамда мавсум олдидан оптимал спорт формага киришда муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 10:00, 05.02.2026.
Ўқилди: 876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6761]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5748]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4364]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3301]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3288]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3025]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2609]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2261]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1936]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик