Франциянинг «Лилль» клуби ярим ҳимоячиси, «Реал» юлдузи Килиан Мбаппенинг укаси — Итан Мбаппе сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, футболчи тахминан икки ойни лазаретда ўтказади.
«Фаолиятимда мен енгиб ўтишим керак бўлган янги тўсиқ пайдо бўлди. Мен янада кучли бўлиб қайтишга қарор қилганман. Тез орада кўришамиз», — деб ёзиб қолдирди ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
2025/2026 йилги мавсумда кичик Мбаппе «Лилль» таркибида 15 та ўйинда иштирок этди. Ярим ҳимоячи ўз ҳисобига учта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.
Лига 1 нинг 20 туридан сўнг «Лилль» 32 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.













