Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Элдор Шомуродов Туркиянинг гранд клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Туркия Суперлигасида чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Фенербаҳче” Шомуродовни трансфер қилиш масаласида “Башакшеҳир” билан музокара ўтказган. Истанбул клуби футболчи билан хайрлашишга қарши эмас, бироқ Элдорнинг трансфери учун 20 миллион евро талаб қилмоқда.

“Башакшеҳир” Шомуродов трансфери учун жами 5,7 миллион евро сарфлаган. Клуб мавсум бошида футболчини 3 миллион евро эвазига “Рома”дан ижарага олган эди. 2026 йил февраль ойида шартномадаги 2,7 миллион еврога сотиб олиш банди фаоллаштирилган. Шунингдек, келишувга кўра, футболчининг кейинги трансферидан олинадиган фойданинг 10 фоизи “Рома”га берилади.

Айни пайтда “Фенербаҳче” Туркия чемпионати турнир жадвалида 46 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. Клуб етакчи “Галатасарой”дан 3 очкога ортда қолмоқда. Сентябрь ойидан бери жамоани германиялик Доменико Тедеско бошқариб келади.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2025 йил ёзидан буён “Башакшеҳир” сафида тўп суриб келмоқда. Ҳужумчи шу вақтга қадар клуб таркибида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та ассист қайд этган. Айни пайтда у Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлиб, чемпионат доирасида 14 та гол ва 4 та ассист муаллифига айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:25, 05.02.2026.
Ўқилди: 6045 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик