Кириш Регистрация

Sky Sports: Раҳим Стерлинг учун АПЛ эшиклари ёпилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» собиқ вингери Раҳим Стерлинг катта эҳтимол билан АПЛнинг жорий мавсумида бошқа майдонга тушмайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Эркин агентга айланган футболчи Англия чемпионатининг якуний қисми учун таркибни рўйхатдан ўтказиш муддати тугагунга қадар бирор жамоага ўтишга улгурмади.

Клубларда 26 мартга қадар эркин агентларни рўйхатдан ўтказиш имконияти ҳали бор, бироқ бунинг учун қайдномада футболчилар сони 25 нафардан кам бўлиши шарт. Айни дамда АПЛда бундай имкониятга эга клублар мавжуд эмас.

Жорий мавсумда 31 ёшли Стерлинг ҳали бирор марта майдонда кўриниш бергани йўқ. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:26, 06.02.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик