Кириш Регистрация

Хау "Ньюкасл"нинг омадсиз серияси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жамоанинг сўнгги муваффақиятсиз натижалари ҳақида фикр билдирди:

"Мағлубият — бу жуда оғир туйғу. Буни қабул қилиш, қайта мушоҳада қилиш ва ундан сабоқ чиқариш керак. Биз буни иложи борича қисқа муддатда амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз", — дея Хаунинг сўзларини келтирмоқда "қарғалар" матбуот хизмати.

Мутахассиснинг фикрича, ҳозирги вазиятда энг муҳими — футболчиларнинг кейинги ўйинга ижобий кайфиятда етиб келишидир, гарчи буни амалга ошириш осон бўлмаса-да.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ньюкасл" "Манчестер Сити"га мағлуб бўлиб, Англия лига кубоги финалига чиқа олмаган эди. "Қарғалар" барча турнирларда кетма-кет тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяптилар, шундан учтасида мағлубиятга учрашган.

7 февраль куни Хау шогирдлари "Брентфорд"ни қабул қилади. Англия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган ушбу баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Киритилди: 16:11, 06.02.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик