"Барселона" устози Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Фермин Лопес ҳақида фикр билдирди. 22 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар" билан шартномасини 2031 йилнинг ўрталарига қадар узайтирди.
— Лопес шартномасини узайтирганидан мамнунмисиз?
— "Барселона" академияси фантастик ишни амалга оширмоқда. Барчамиз академия тарбияланувчиларига ишонамиз. Уларда ажойиб база бор. Ферминнинг шартномасини узайтириш — барча учун энг яхши қарор. У катта истеъдод ва юқори даражадаги футболчи, — деди Флик матбуот анжуманида.
Фермин Лопес "Барселона"нинг асосий жамоаси сафида 116 та ўйин ўтказиб, уларда 29 та гол урди ва шерикларига 22 та голли узатмани амалга оширди.













