Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Рэшфордга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби айни дамда ижара асосида "Барселона"да тўп сураётган ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг ўрнини ким эгаллашини белгилаб олди. Ҳужумчининг шартномасида уни 30 миллион еврога сотиб олиш имконияти кўзда тутилган банд бор. Бугун каталонияликлар ушбу бандни фаоллаштириш ниятида экани маълум бўлди.

"Манчестер Юнайтед" Рэшфорднинг ўрнига Германиянинг "Лейпциг" клубидан 19 ёшли ивуарлик ҳужумчи Ян Диомандени сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, немис клуби ўз ҳужумчиси учун 100 миллион еврогача маблағ талаб қилиши мумкин. Ушбу мавсумда Диоманде Бундеслигада 19 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:37, 06.02.2026.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик